«имтиёзли кредит» тегли мақолалар


Аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун 60 минг гектар ер тарқатилади
12 феврал 2024, 14:33

Аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун 60 минг гектар ер тарқатилади

Президент мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш мақсадида аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилишини маълум қилди. Бундай ер майдонлари ҳамда томорқаларга саноат, кооперацияни кенг олиб кириш ва маҳсулот етиштириш учун 1 трлн сўм кредит ресурси ажратилади.

Имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш бўйича чоралар давом эттирилади — МБ
26 октябр 2023, 17:46

Имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш бўйича чоралар давом эттирилади — МБ

Марказий банк келгуси йилларда пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини оширишда имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш ва бозор тамойиллари асосида шаклланувчи фоиз ставкаларига ўтиш борасида чораларни давом эттиришини билдирди.

Оилавий тадбиркорлик бўйича кредитлар МБ асосий ставкасидан 4 фоиз банд юқори ставкада ажратилади
19 сентябрь 2023, 10:34

Оилавий тадбиркорлик бўйича кредитлар МБ асосий ставкасидан 4 фоиз банд юқори ставкада ажратилади

Президент қарори билан 2024 йилдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкада ажратилиши белгиланди. Ҳозирда бундай кредитлар асосий ставка даражасида ажратиб келинмоқда.

2022 йилда бюджетдан ғалла учун жами 4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди
7 сентябрь 2023, 11:11

2022 йилда бюджетдан ғалла учун жами 4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди

Ўзбекистонда 2022 йилда бюджетдан ғалла учун 4 тлрн сўм имтиёзли кредит ажратилди, бу 2017 йилга нисбатан 3 баробарга кўп. Мева-сабзавотлар учун 1,1 трлн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит берилди. Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун сўнгги йилларда 41 турдаги субсидия жорий этилган.

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
23 феврал 2023, 18:19

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Икки ҳудудда қарийб 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди
19 август 2022, 13:03

Икки ҳудудда қарийб 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинди

Иштихон туманида фермер хўжалиги раҳбари хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги айтилмоқда. Ангрен шаҳрида эса балиқчилик учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилинган.

Наманганда 13 млрд сўмлик субсидия ва имтиёзли кредит эвазига қурилган иссиқхоналар ишламаётгани аниқланди
24 июн 2022, 11:51

Наманганда 13 млрд сўмлик субсидия ва имтиёзли кредит эвазига қурилган иссиқхоналар ишламаётгани аниқланди

2020 йил Чортоқ туманида адирликда ташкил этилган 1000 та иссиқхонанинг 95 фоизи яроқсиз ҳолда экани аниқланди. 6,7 млрд сўм субсидия ва 6,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган иссиқхона тумандаги 1000 та камбағал оила аъзоларини иш билан таъминлаши керак эди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млнлик имтиёзли кредит ажратади
9 июн 2022, 15:33 1

Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млнлик имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда деградацияга учраган ерлар ва ўрмонларни тиклаш мақсадида 30 йил муддатга 142 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида яна иккита траст фонд қўшимча 11 млн доллар йўналтиради. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир қатор вазифалар юклатилмоқда.

Ўзбекистоннинг 16 та ҳудудида чарм-пойабзалга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилади
25 январ 2022, 10:57

Ўзбекистоннинг 16 та ҳудудида чарм-пойабзалга ихтисослашган саноат зоналари ташкил этилади

Президент Ўзбекистоннинг 16 та туман ва шаҳрида чарм-пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилишини маълум қилди. Шунингдек, тадбиркорларга ускуналар харид қилиш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилга кредитлар ажратилади, қолаверса, аввал берилган солиқ ва божхона имтиёзлари муддати 2026 йилгача узайтирилади.

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов
20 январ 2022, 21:04

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов

2021 йилдан Ўзбекистонда имтиёзли кредитлаш сиёсатини бекор қилиш режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу режаларни кейинга суришга тўғри келди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили имтиёзли шартларда кредитларнинг 24,6 фоизи берилган ва бу 2018 йилга нисбатан 2 баробар камдир. Шу билан бирга, имтиёзли кредит портфели таркибида муаммоли кредитларнинг улуши юқори даражада қолмоқда.

Ҳунармандларга 225 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади
6 январ 2022, 17:50 2

Ҳунармандларга 225 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

2022 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга 500 млрд сўм йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача кредит берилади. Улар маблағларни нақд пул кўринишида олиши ҳам мумкин.

Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади
22 декабр 2021, 10:35 15

Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

2022−2024 йилларда махсус ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатни қўлга киритган ёшларга 540 млн сўмгача кредит берилади. Кредит фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида, 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 декабр 2021, 22:00

21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Орол денгизининг куни кутаётган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Шовотландия» кафесини ёқиб юборгани учун бутун умрга қамалган шахслар, чангли бўрон кузатилаётган Қарши, автомобилларни чақириб олаётган UzAuto Motors, Қибрайда қарийб 14 гектар ерни 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлганлар, тотализаторлар фаолиятига қарши Русланбек Давлетов, блокланган Twitter пост эълон қилаётган Танзила Нарбаева, Ўзбекистонлаги раҳбарларнинг мутахассислиги ва карьера йўли — «Газета.uz» нинг 21 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади
21 декабр 2021, 15:06 42

Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади

Президентнинг янги қарори билан тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган аҳоли ва тадбиркорлик субъетларига имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкали кредитлар тақдим этилади. Ягона электрон платформа орқали ажратилган кредитлар ҳисобидан товар ва хизматлар платформадаги «маркетплейс» тизими ёрдамида сотиб олинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг